Ассалому алайкум, Никоҳ ҳақидаги энг катта платформага ҳуш келибсиз.

НикоҳОилаЭр-Ҳотинлик

Никоҳнинг биринчи фойдаси – фарзандли бўлиш

1 Mins read
nikohning foydalari

Никоҳдан асл мақсад фарзандли бўлишдир . Яна никоҳдан мақсад – наслнинг
давомийлигини сақламоқ ва дунёнинг инсон туридан ҳоли қолмаслигини машру йўлда
таъмин этмоқдир .
Тупроқ суриб , ҳайдалиб , уруғ қадалгандан сўнг , ўсимлик ер юзига униб чиққанидек , хотин
ҳам экинзорга ўхшатилган …
Машру шаклда ва машру асосда уруғ экиш Аллоҳ таоло иродаси билан наслнинг давом
этишини сақлайди .
Қуш бир донни чўқиб олмоқ истар экан , баногоҳ ўзи учун аввалдан тайёрлаб қўйилган
тузоққа тушиб қолиши мумкин . Инсон ҳам шундай . Инсон атрофи шундай таҳликали тузоқлар билан қуршалгандир . Шаҳвати сабаб фалокатларга тушиши мумкин .
Аллоҳ таоло ҳар қандай шароитда хоҳлаганини яратмоқка кодир .
Уйланиш ва фарзандли бўлиш истаги тўрт жиҳатдан Аллоҳ таолога яқинликни таъмин
этади .

  1. Инсоният давомийлигини сақламоқ учун фарзандли бўлиш Аллоҳнинг муҳаббатига уйғун
    келади .
  2. Қиёмат куни бошқа пайғамбарлар каршисида умматининг кўплиги билан фахрланадиган
    Расулуллоҳнинг ( с . а . в .) муҳаббатини истаган бўлади .
  3. Ўлгандан сўнг солиҳ фарзанднинг дуоси барокати билан амал дафтарига савоб ёзилишини
    талаб этган бўлади .
  4. Агар ўзидан аввал фарзанди вафот этса , унинг шафоатини истаган бўлади .
    Тайёргарлик кўрмай , жон қийнамай фарзандли бўлишни истаган кишининг ҳоли ерни
    ҳайдамасдан , уруғ экмасдан ҳосил кутган кимсанинг ҳолига ўхшайди .
    Экинзорни ҳайдамасдан аввал бир неча иш қуроллари лозим бўлганидек , уйланиш ва
    фарзандли бўлиш учун шаҳват зарур .
    Аллоҳ буюкдир . У эркакни яратди . Аёлни ҳам яратди .
    Яна у нутфани яратди . Нутфа юрадиган томирларни яратди .
    Ўша нутфа жойлашадиган раҳмни яратди , аёл ва эркакка шаҳватни мусаллат этди .
    Барча бу ишлар ақл эгаларини ўзлари учун ҳозирланган неъматларни ўйламоққа йўллайди .
    Расулуллоҳ ( с . а . в .) уйланиш ва кўпайишни амр этдилар :
    « Уйланингиз , кўпайингиз !» ( Абдулло ибн Умардан ( р . а .) Байаий ривояти )
    Никоҳдан тўсувчи ҳар нарса экинзорни ҳайдамоққа халал берувчи сабабга ўхшайди . Уруғга
    зиён етказади ; Ҳақ таоло яратган фитратни ва бундан англашилган маънони бузишга ҳаракат
    қилади .
    Ваҳоланки , бу аъзолар устида рақам , ҳарф ва овоз билан эмас , бевосита Илоҳий бир хат
    билан ёзилган ёзувлар бор .
    Идрок ва басират соҳиби бўлган ҳар ким буни қабул қилади .
    Уруғни зое қилган киши ҳали она бачадонида етилиб дунёга келмасдан аввал унинг
    келишига тўсқинлик қилган бўлади .
    Бу боис дейилганки , азл ( манийни раҳм ташқарисига тўкмоқ , оқизмоқ ) ҳам шу ҳоллардан
    биридир .
    Умумий истисно ҳоллардан ташқари Аллоҳ насл сувини исроф қилиб , беҳуда сарф
    этилишини ёмон кўргандир .
    Аллоҳнинг муҳаббати кишилик ҳақларининг ҳимоя этилиши ва наслнинг
    давомийлигидадир .
    Аллоҳ таоло марҳамат этади :
    « Аллоҳга ” чиройли қарз ” берадиган ( Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган )
    киши бормики , унга бир неча бор баробар кўп қилиб қайтарса ? Ҳолбуки , Аллоҳ ( ризқни )
    танг ҳам , кенг ҳам қилур ва ( сизлар ) Унинг ҳузурига қайтарилажаксиз ». ( Баара , 2/245)
    Насл давомийлиги Аллоҳ таоло ҳузурида севилган , наслнинг йўқ килиниши эса , Унинг
    ҳузурида севилмаган хусусдир .
    Аллоҳ таоло ўлим билан ҳаёт орасини ўз иродасига боғлаб бир – биридан айирмишдир .
    Ҳар нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлади .
    Аллоҳ оламлардан беҳожатдир . Ҳеч кимсага муҳтож эмас .
    У ҳолда уларнинг ҳаёти ва ўлимларининг , насл давом эттиришларининг ёки йўқ
    қилишларининг , бир – биридан айрилишдаги – фарқланишдаги ҳикмат нима ?
    Бизнинг фикримизча ; бутун коинотнинг , яхши ва ёмон , фойдали ва зарарли ҳар нарса
    Жаноби Ҳақнинг иродасига боғлиқ бўлишига бир монелик ва зиддият йўқ .

Севмоқ ва севмаслик бир – бирига зид . Лекин ҳар иккиси ҳам Аллоҳнинг иродасига зид эмас .
Неча исталган нарсалар борки , улар ёмон .
Неча орзу этилган нарсалар борки , улар севимлидир .
Гуноҳлар нохушдир . Шу билан бирга орзу этилади .
Тоат – ибодатлар севилган ва исталган нарсалардир .
Куфр ва ширк ёмон . Лекин барибир баъзилар тарафидан орзу этилади .
Аллоҳ марҳамат қилади :
« У ( Аллоҳ ) бандаларинииг кофир бўлишига рози бўлмас ». ( Зумар , 39/7).
У ҳолда насл давомийлигини таъмин этмоқ билан , уни йўқ қилмоқни Аллоҳ наздида ҳеч
айни ( бир , тенг ) бўлурми ? Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ марҳамат этади : « Мусулмон қулимнинг
руҳини қабз этмоқ хусусида оғир муомала қилганимчалик , ҳеч бир нарсада
тараддудланмадим . Мен унинг ёмонлигидан рози бўлмайман . Муҳаққақки , унинг учун
ўлим бор ». ( Абу )урайрадан ( р . а .) Бухорий ривоят этган ).
« Муҳаққақки , унинг учун ўлим бор » ифодаси у ҳақда аввалроқ келган бир иродага ишорат
этмоқда .
Аллоҳ марҳамат этади :
« Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ( ажални ) ҳам Биз ўлчаб қўйгандирмиз ». ( Воеа ,
56/60).
Яна марҳамат этилади :
« У ( Аллоҳ ) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ ( савоблироқ ) амал қилувчи
эканингизни синаш учун улим ва ҳаётни яратган зотдир ». ( Мулк , 67/2).
Бу оятлар билан ҳадиси қудсийда келган « Мен унинг ёмонлигидан рози бўлмайман »
ифодаси орасида ҳеч бир зиддият йўқ .
Аллоҳнинг зоти билан маҳлуқотнинг сифатлари орасида кўп фарқлар бор .
Маҳлуқотнинг борлиғи модда ва шаклдан иборат , нуқсонга тўла .
Ҳолбуки , Аллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳар турли нуқсондан покдир .
Бу масалалар мукошафа илмининг мавзулари доирасига киради . Аллоҳнинг валий қуллари
бу сирларни ошкор қилишдан ман этилган .
Никоҳдан қочган киши – инсон наслининг кўпайишига қарши чиққан саналади .
Ваҳоланки , Одамнинг ( а . с .) яратилишидан мақсад у инсон наслининг давомийлигини
сақлаш ва таъминлаш эди .
Агар мақсад фақат шаҳватни кетказиш бўлса , ўшанда насабсиз – абтар ҳолда ўлиб кетарди .
Ер юзида бошқа насл ҳам , никоҳ ҳам бўлмас эди .
Асҳоби киром доимо никоҳли яшашни тиладилар . Ҳатто ўлим тўшакларида бўйдоқ ҳолда
ўлишдан ҳаё этдилар ва уйланишни истадилар .
Ҳақиқатда Муоз ( р . а .) вабога чалинган даврларида шундай дедилар :
« Мени уйлантирингки , Аллоҳ ҳузурига ёлғиз ҳолда кетмайин !»
Агар дейилсаки , Муоз ( р . а .) ўша пайтда бола кўрадиган аҳволда эмас эдилар . У ҳолда
уйланишни исташининг асл сабаби нима ?
Бунга жавоб ўлароқ , дейманки , бола фақат жимо этмоқ билан бўлади . Жимо эса , шаҳват
билан ҳосил бўлади . Бу эса қулнинг иродасига ва танловига боғлиқ эмас .
Фақат қулнинг иродаси билан алоқадор бўлган ва шаҳватни жунбушга келтирган бир
хусусдир . Бу эса ҳар ҳолда мумкин .
Бу боис иқтидорсиз бир кишининг ҳам никоҳланиши мустаҳаб кўрилади . Чунки шаҳватнинг
жунбушга келиши яширин , ички туйғудир .
Кал сочини қираётгандай устара суриши ва юришга қодир бўлмаган кишининг ҳажга олиб
борилиши ҳам мустаҳабдир . Чунки бунда бошқалар учун ҳам бир ташвиқ ва ўрнак бор .
Айни замонда Расулуллоҳнинг ( с . а . в .) нинг бир суннатини тирилтириш ва унинг ризосига

эришишга васила бўлади . Умар ( р . а .) ҳам кўп уйланганлар ва шундай деганлар :
« Мен фақат фарзанд кўриш учун уйланмоқдаман ».
Бола туғмоқдан қочган аёллар ҳақида Расулуллоҳ ( с . а . в .) марҳамат этганлар :
« Ҳатто уйнинг бир тарафида бўлган бўйро ҳам туғишни истамайдиган хотиндан
хайрлироқдир ». ( Абу Умар Ат – Тавконий Умардан ( р . а .) марфу ўларо ривоят этган )
Яна шундай дейдилар :
« Сизнинг хотинларингизнинг энг хайрлиси туққан ва севимли бўлганларидир ».
( Байаий Саид ибн Ясордан мурсал ўларо ривоят этган ).
Яна марҳамат этадилар :
« Туғадиган қора хотин туғмайдиган гўзал хотиндан хайрлироқдир ». ( Бахз ибн
)окимдан Ибни )иббон ривоят этган ).
Кўринадики , турмуш қуриб , фарзандли бўлмоқни исташ шаҳват кетказилишидан олдин
келмоқда .
Инсон ўлган вақтида ортида солиҳ фарзанд қолдирса , ўша фарзанд ота – онаси учун давомли
савоб манбаи бўлади .
Хабарда келишича , қилинган дуолар , хайр ва ҳасанот нур ( бўлиб ) товоқларда
ўлганлар ( руҳи ) га етказилади .
Агар фарзанд солиҳ бўлмаса , ота – онаси учун фойда келтирмайди .
Ота – она фарзандининг хайрли ишлари сабабли савобга эришади . Лекин , ота – она фарзанди
қилган гуноҳ амалларига шерик бўлмайди .
Аллоҳ таоло марҳамат этади :
« Ҳеч бир кўтаргувчи ( гуноҳкор ) ўзга ( жон ) нинг юки ( гуноҳ ) ни кўтармайди ». ( Анъом ,
6/164).
Аллоҳ таоло яна марҳамат этади :
« Ўзлари имон келтириб , зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга ( ўша )
зурриётларини ҳам қўшамиз . Уларга қилган амалларидан бирор нарсани
камайтирмаймиз . Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир ». ( Тур , 52/21)
Агар кичик боласи ўзидан аввал ўлса , ота – она унга сабр этса , ўша фарзанд унга шафоатчи
бўлади .
Алидан ( р . а .) айтилган ривоятга кўра , Расулуллоҳ ( с . а . в .) шундай дейдилар :
« Шубҳасиз , кичик ( балоғатга етмаган ) фарзанд ота – онасини жаннатга элтади ».
Яна шундай дейдилар :
« Ҳозир мен сенинг либосингдан ушлаганимдек , у ҳам у ( лар ) нинг кийими ( ўнгири ) дан
тутади ». ( Муслим Абу )урайрадан ( р . а .) ривоят этган ).
Яна шундай дейдилар :
« Бола учун ( фаришталарга ) айтиладики , уни жаннатга киритинг .
Шундан сўнг ўша бола хафа ҳолда жаннат эшиги олдида туриб олади ва : « Мен фақат
ота – онам билан жаннатга кираман », дейди .
Шундан сўнг ( фаришталарга ) айтиладики : « Ота – онасини ҳам у билан бирга жаннатга
киритинг !» ( Насоий Абу )урайрадан ( р . а .) ривоят этган ).
Хабарда келишича , қиёмат куни ҳисобга тортилган одамлар билан бир қаторда болалар ҳам
маҳшаргоҳда тўпланадилар .
Фаришталарга дейиладики : « Бу ( бола ) ларни жаннатга олиб борингиз !»
Болалар жаннат эшиги олдигача келиб тўхтайдилар ва туриб оладилар .
Уларга шундай дейилади :
« Эй мусулмонларнинг болалари ! Хуш келибсиз ! Марҳабо ! ( ичкари кирингиз !) Сиздан ҳисоб
сўралмайди ».
Шундан сўнг болалар сўрашади : « Бизнинг ота – оналаримиз қайдалар ?»

Жаннат муҳофизи бўлган Малак шундай жавоб беради :
« Ота – оналарингиз сизлардай эмас эдилар . Уларнинг гуноҳлари бор эди . Улар гуноҳлари
туфайли ҳисобга тортилмоқдалар ».
Бу жавобдан сўнг болалар хафа бўлишиб , кайғуришиб , чувлай бошлайдилар . Аллоҳ таоло
ҳар нени яхши билгани , ҳар ишдан хабардор бўлгани ҳолда сўрайди :
« Бу қандай шовқин ?»
Малаклар шундай дейдилар : « Эй Раббимиз ! Булар мусулмонларнинг болалари ! Биз
жаннатга фақат ота – оналаримиз билан бирга кирамиз , – деяптилар ».
Аллоҳ таоло айтадики : « Уларни ўз ҳолига қўйинг !» Ва кейинроқ болаларга хитоб қилади :
« Ота – оналарингизнинг қўлларидан ушланг ва улар билан бирга жаннатга киринг !»
Расулуллоҳ ( с . а . в .) марҳамат этадилар :
« Икки боласи бўлгани ҳолда ўлган киши ( бир ) девор билан жаҳаннамдан
ҳимояланади ». ( Зуайр ибн Аламадан ( р . а .) Табароний ривояти ).
Расулуллоҳ яна шундай дейдилар :
« Бир кишининг балоғатга етмаган боласи бўлиб , ўша кишининг ўзи ўлса , Аллоҳ
болаларга бўлган фазли ва карами сабаби билан у кишини жаннатга киритади ».
« Ё Расулуллоҳ ! Икки боласи бўлса ҳамми ?» дейишди .
Марҳамат этдиларки : « Икки боласи бўлса ҳам …». ( )азрати Анасдан ( р . а .) Бухорий ривоят
этган ).
Айтишларига қараганда , солиҳ бир зотга уйланишни таклиф этдилар . Лекин , у зот бир
муддат уйланмадилар .
Бир кун уйқуларидан уйғонар – уйғонмас : « Мени уйлантиринг , мени уйлантиринг !» дедилар .
У зотини уйлантирдилар ва бу қарорга келиш сабабини сўрадилар . У зот шундай жавоб
бердилар :
« Балки Аллоҳ таоло менга бир фарзанд эҳсон этар ва ўша бола охиратда мен учун бир йўл
кўрсатувчи бўлар ».
Сўнгра сўзларида давом этдилар :
« Рўё ( туш ) да яна кўрдимки , қиёмат қўпмиш ва мен маҳшаргоҳдаги оломон орасида
эмишман …
Жуда чанқабман . Бўйним узилгудай бўлди . Барча махлуқот менга ўхшаш , қайғу – азобда
қоврилмоқда . Биз бундай ҳолда эканмиз , не кўз билан кўрайки , жаннат болалари иззат – икромда
эдилар .
Устларида нур ёпинчиқлар …
Қўлларида кумуш сурохий ( жом ) ва олтин бардоқ ( қадаҳ ) лари бор . Улар кўпчиликка ёрдам
беряптилар .
Мен ҳам қўлимни улардан бирига узатдим ва : « Менга ҳам сув беринг , ташналик ҳолдан
тойдирди , чанқаш паришон қилди », дедим .
У эса шундай жавоб берди : « Бизнинг орамизда сизнинг бирор фарзандингиз йўқ . Биз фақат
ўз оталаримизгагина сув бера оламиз . ( Шундай буюрилганмиз )».
Бундан сўнг дедимки : « Сизлар кимларсиз ?»
У эса : « Биз – мусулмонларнинг ўлган болаларимиз », деди ».
Бу воқеа қуйидаги ояти каримада ифода этилган маънога мувофиқ келади :
Аллоҳ таоло марҳамат этади :
« Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир . Бас , зироатгоҳингизга хоҳлаган
жиҳатингиздан ( машру ҳолда ) келаверингиз ва ўзингиз учун ( савобли ишларни ) тақдим
этингиз ». ( Баара , 2/223)

Related posts
НикоҳОилаЭр-Ҳотинлик

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш

1 Mins read
Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоҳлаб қўйиш билан чекланмайди. Балки, келинлик…
НикоҳОила

НИКОҲНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1 Mins read
НИКОҲНИНГ ФОЙДАЛАРИ Никоҳда беш турли фойда бор : Фарзандли бўлмоқ . Шаҳватдан тийилиш . Уй ишларининг бошқарилиши . Сулола кўпайиши . Нафс…

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

×
НикоҳОила

НИКОҲНИНГ ФОЙДАЛАРИ