Ассалому алайкум, Никоҳ ҳақидаги энг катта платформага ҳуш келибсиз.

Нафс

Шаҳватнинг кесилиши ( нафс тарбияси )

1 Mins read
шаҳватнинг кесилиши

Юксаклик , олийлик ва буюклик сифатлари фақат Ўзига оид бўлган , ҳамд , тақдис ва
тасбийҳга мустаҳақ Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин !
Адолатни сақловчи – Удир .
Барча ишларида қулларини кўзлаган Меҳрибон , уларнинг ризқларига кафил бўлган Удир .
Қулларини ҳидоятга етказган ва етказувчи Удир .
У ўлдирувчи , яшатгувчи – ҳаёт бахш этувчидир .
Хасталарга шифо берувчи Удир .
Заифларга қувват – қудрат бергувчи Удир .
Қулларига муваффақият ато этгувчи Удир !
Қулларини едирувчи , ичирувчи , ҳалокатдан қутқарувчи Удир !
Қулларига қаноат бергувчи – озига рози этгувчи ва шу тариқа ўзига яқин қилувчи Удир !
Қулларига ёрдам бериб томирларини – шайтон кезгувчи йўлларни танг айловчи , уларнинг
нафсоний хоҳиш – истакларини , шаҳватларини тийгувчи ва шу тариқа ундан келажак ёмонликни
қулларидан узоқлаштирувчи , сўнг эса қулларини Ўзига яқинлаштирувчи ва уларни тақво
соҳиби қилувчи Удир .
У қули лаззат деб билган ва орзулаган нарсаларни эҳсон этгувчидир .
У қулларига эндирган турли яхшиликлар ва ёмонликлар билан уларни имтиҳон этувчи , амр
ва тақиқлари ижросини таъқиб айловчидир .
Дуои салом Унинг қули ва пайғамбари Муҳаммад Мустафога ( с . а . в .), у зотнинг ол ва
асҳобига ва бу йўлда кетганларга бўлсин !
Бундан сўнг дейманки , Одам боласини ҳалок этгувчи нарсаларнинг энг улкани меъда
шаҳвати ( еб – ичиш истаги ) дир .
Аллоҳ таоло худди шу сабаб туфайли Одамни ( а . с .) ва Ҳавони саодат ватани – Жаннатдан
чиқариб , зиллат ва фақирлик юрти – Дунёга тушириб қўйди . Чунки улар таъқиқланган мевадан
еб қўйдилар . Уларни бу хатога меъда шаҳвати йўллади .
Қатъиян маълум бўлмоқдаки , меъда – шаҳват ва хоҳиш – истакларнинг бош манбаидир . Бало
ва мусибатларнинг асосий сабабчисидир .
Бунинг кетидан фаржнинг истаклари ва жимо учун шиддатли майл келади .
Сўнг эса , мол ва мақом ( мансаб ) севгиси ( ҳаваси ) келади . Кейин мол олиш , мол сотиш , мол
тўплаш ва турли шунга ўхшаш майллар келади .
Сўнгра буларнинг орасидан риё ( ўзини кўрсатиш ), мақтаниш , кибрланиш , буюкланиш –
улуғлик офатлари пайдо бўлади .
Кейин , кин , ҳасад , душманлик ва ғазаб ўртага чиқади .
Сўнг бу бадхулқликнинг барчаси соҳибини ёмонликка – бузуқликка , йўлдан озишга ва
фаҳшиятга бошлайди .
Мана шуларнинг барчаси меъдани тўйдиришнинг самараси сифатида майдонга келади .
Қул агар нафсини очлик билан тарбия этиб , хор қилса , шайтон ўтадиган томирларни
торайтирган бўлади . Шу тариқа йўлдан озмас ва Аллоҳ таолога итоат йўлига киради . Дунёга
аҳамият бермасдан охират учун озуқа тўплаганлар афзал кўрилади …

×
НикоҳОилаЭр-Ҳотинлик

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш